РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернетнинг “Телеграм” ижтимоий тармоғида “Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти кибрланиб кетмаяптими” сарлавхали хабарда Бюронинг вилоят бошқармаси раҳбарияти Термиз туман бўлими давлат ижрочисининг ҳаракатига қонуний ечим қилолмаяптими дея маълумотлар келтирилган.
Мазкур холат тегишли тартибда Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Бюронинг Термиз туман бўлими давлат ижрочисига телефон орқали боғланиб ўзини блогер Комил Жумаев деб таништириб, ҳеч қандай алоқаси бўлмаган алимент ижро ҳужжати бўйича маълумот олишга ҳаракат қилган ва давлат ижрочи қонуний ҳаракат олиб бориб, ижро ҳужжати бўйича тараф ҳисобланмаганлиги учун ҳеч қандай маълуомот тақдим қилмаган.
Мазкур ижро иши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг
15.03.2018 йилдаги қарздор Ж.Муротовдан А.Ашурованинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандингиз таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдоридан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича 18.04.2018 йилдан Бюронинг Термиз туман бўлимида ижро иши юритилган.
Ижро харакатлари давомида, қарздор Ж.Муротов 01.11.2019 йилга қадар 7.790.538 сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли 12.11.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товланганлини учун 16.04.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, Қарздор Ж.Муротов хисобидан А.Ашурованинг тил хатига асосан қарздор ҳисобидан 09.10.2020 йилда 1.000.000 сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланган.
Бундан ташқари, қарздор Ж.Муротовнинг мол-мулкларини текшириб кўриш мақсадида яшаш манзилига бориб ўрганилганда ҳамда МИБ портал дастури орқали тегишли ташкилотларига сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра қарздорнинг номида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар аниқланмаган.
Бу каби тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида Бюронинг вилоят бошқармаси блогер ва журналистларни ҳамкорликка чорлаб қолади.
МИБ Сурхондарё вилоят бошкармаси