Hodisalar

Узун туманида талончилик жиноятни содир қилган шахслар қўлга олинди

Узун туманида 2021 йил 8 ноябрь куни, туманнинг “Нурафшон” маҳалласида яшовчи, С.Шерзод (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 7 ноябрь куни соат 21:30 ларда, маҳалладоши, Д.Достон билан бирга туманнинг “Обизаранг” маҳалласи ҳудудида, номаълум шахслар 1 дона 1.800.000 (бир миллион саккиз юз минг) сўмлик “Redmi А9” ва 1 дона 300.000 (уч юз минг) сўмлик “Nokia” русумли телефонларини олиб, қочиб кетишганликларини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни туманнинг “Обизаранг” маҳалласида яшовчилар, И.Илёс, Н.Нодир, К.Камол ва Д.Даминлар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 14 ноябрь куни И.Илёс, Н.Нодир, К.Камол ва Д.Даминларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button