Hodisalar
Туркияда ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
Ҳодиса 2-январь соат 14:00да Туркиянинг Измир шаҳридаги Каршияка туманида Мовийшаҳар маҳалласида юз берган.
Турк нашрлари 28 ёшли Мубинабону Б.нинг руҳий муаммоси борлигини ёзмоқда. Қиз дарҳол шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.