Hodisalar

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани. Самосуд.” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан, Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.

2021 йил 17 июнь куни соат 08:00ларда Б.Эъзоза ўзининг фарзанди вояга етмаган О.Маржона ҳамда қариндоши Шўрчи тумани “Ҳайрабод” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Дилнозалар билан бирга Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтган автомобиль йўли четки қисмидаги пиёдалар йўлакчасида С.Албинани учратиб, у билан илгаридан бўлиб келган низоли вазияти бўйича ўзаро жанжаллашиб, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини қасддан бузаётганлигини англаган ҳолда жиноий шериги А.Дилноза билан биргаликда фуқаро С.Албинани қасддан уриб дўппослаб, ўзи билан биргаликда олиб келган 1 дона қайчи билан С.Албинанинг сочларини кесиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро С.Албинани олган тан жароҳати “Енгил тан жароҳатлар” эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Эъзоза ва А.Дилнозаларга нисбатан 2021 йил 3 июль кунида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button