Hodisalar
Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида йирик ёнғин юзага келди
Ёнғин Шеробод туманидаги “Қизириқ” ўрмон хўжалиги ҳудудидаги “Гуримбулоқ” тоғли масканида содир бўлган. Қуруқ ўт ёниши сабабли ҳосил бўлган олов 50 га атрофидаги майдонни қамраб олган.
Офатга қарши курашга Сурхондарё вилоятининг бир неча махсус техникаси ҳамда ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинди.
Шунингдек, ёнғинни бартараф қилишда ФВДТ га кирувчи бошқа хизматлар ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашди.