Kasbim-faxrim

Бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўрни яратилади

Ўхшаш сурат

Жорий йилда бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаб, янги иш ўринларини 1,5-2 баравар ошириш мумкин. Бунинг учун барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилган, – деди давлатимиз раҳбари бугунги йиғилишда

Хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жадаллаштириб, учинчи чоракда 75 мингта, йил якунига қадар яна 100 мингта, жами 175 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш белгиланган. Вилоят ҳокимлари ва тижорат банклари билан бирга, саноатда қўшимча лойиҳалар ҳисобига, қолган 7 ойда 175 мингта доимий янги иш ўрини яратишга масъул ва жавобгар бўлади.

Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади. Бунинг учун, жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Шу орқали, камида 400 минг кишини банд қилиш имкони мавжуд.

Вилоят, туман ҳокимлари одамларга ер бериш масаласини яхши тушуниб олса, ишсизлик, камбағаллик йўқолади. Бунинг учун ерни ҳақиқий эгаларига бериш керак,– деди Президент. – Ер бердик бўлди демасдан, ундан қандай фойдаланилаётганини доимий кузатиш, томорқа ер эгаларига ёрдам бериш лозим.

Шўрчи туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button