Kasbim-faxrim

Ошган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Хакимов томонидан 2023 йил 5 декабрь куни Шўрчи туман ИИБ профилактика инспекторлари билан Шўрчи туман ҳудудида ошган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 11 ойида туманда ўтган йилнинг 11 ойига нисбатан 19,6 фоизга ошган. Ташвишлиси, талончилик, ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари кундан кунга ошмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, охирги йилларда туманимизда содир этилган фирибгарлик жиноятлари асосан уй-жой сотиш, автомашина олиб бериш, ер олиб бериш, чет элдан ўқишини кўчириб бериш, ўқишга ёки ишга киритиш билан боғлиқ ҳолда содир этилмоқда.

Фуқароларимиздан фирибгарлик жиноятининг қурбони бўлмаслик учун, ўқишга ёки ишга киритишни ваъда қилганларга ишонмасликлари, олди-сотди шартномаларни фақатгина нотариал идоралар орқали расмийлаштиришлари ҳамда коррупцион жиноятларга аралашиб қолмасликлари сўралади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан томонидан жиноий унсурларга, айниқса, фирибгарлар ва кўча безориларига нисбатан қатъий ва кескин чоралар кўриб борилиши таъминланади.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни рўёбга чиқариш ҳар биримиздан фидойиликни, фуқаролик бурчига бефарқ бўлмасликни, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган салбий иллатларни бартараф қилишда ҳамжиҳатликни тақозо этади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бу борадаги ишларни янада самарали амалга оширишда жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ вакиллари, журналист ва блогерлар, энгмуҳими, ҳарбир фуқаронинг кўмаги ва узвийҳамкорлигигатаянади.

Жиноятларга қарши курашаётган органларга ана шундай кўмак ва ҳамкорлик воситасида жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишкерак.

Шундай экан, аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларнинг олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақириш муҳим.

Шуни яна бир бор алоҳида қайт этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазо муқаррардир

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси

М.Хакимов

Related Articles

Back to top button