Шеробод туманида семинар ташкил этилди

Шеробод туманида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва туман фермерлар кенгашининг ташаббуси билан тўқсонбости экинларининг самарали етиштирилиши ва юқори ҳосил олиш бўйича семинар ўтказилди. Ушбу тадбирда фермерлар, агрономлар ва соҳа мутахассислари биргаликда тўқсонбости экинларини тўғри агротехника асосида парвариш қилиш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, келгуси йилда ҳосилни ошириш учун замонавий технологияларни жорий этиш йўлларини муҳокама қилишди. Семинарда, экинларнинг сифатини яхшилаш ва ҳосилни кўпайтириш мақсадида илғор методлар ва тажрибалар бўйича фикр алмашилди. Сув тежаш технологиялари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, тўқсонбости экинларини янада самарали парвариш қилиш учун замонавий агротехника усуллари кўриб чиқилди. Тумандаги Улаш Турапов ҳудудидаги Шайман бобо фермер хўжалигида ташкил этилган мазкур семинарда Шерабод, Қизириқ ҳамда Бандихон туман бўлимларининг фитосанитар назорати карантин инспекторлари ҳам иштирок этди.
Жараёнда куннинг энг муҳим мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарори ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилилаётганлиги таъкидланиб, галдаги янада муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил қилиш ва кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсад қилинганлиги таъкидланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат инспекторлари ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига алоҳида бириктирилганлиги айтилди.
Дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида экиш учун ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос уруғ ва кўчатлар танлаб олиниши бўйича тавсиялар берилаётганлиги ҳамда агротехник тадбирларни субъектлар кесимида ташкил қилинаётганлиги, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларининг, шунингдек, минерал ўғит ва кимёвий препаратларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминланлаш йўлга қўйилганлиги ҳам ер эгаларига тушунтирилди. Соҳа мутахассислари томонидан саволларга жавоб берилди.
Бундай семинарлар фермерларга ўз бизнесларини ривожлантиришда ва сифатли ҳосил олишда ёрдам беради.
Абдулатиф Менглиев
Сурхондарё вилояти
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бош мутахассиси





