Kasbim-faxrim

Интизом мустаҳкам бўлса…

Ҳар бир корхона ва ташкилотнинг иш унумдорлиги ижро интизомига боғлиқ. Айниқса, бу жараён давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида тизимли ташкил этилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Аксинча, ортиқча овворагарчилик, муммоларнинг тўпланиб қолиши, ечимини кутаётган масалалар илдиз ота бошлайди.

Термиз шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тадбир ҳам айнан ушбу масалалар хусусида бўлди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ҳамда Адлия вазирлигининг масъул раҳбар ва мутахассислари,  вилоятимизда фаолият юритаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбар ва ижро интизомига масъул мутахассислари иштирок этди.

“Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашини ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш” мавзусидаги ўқув-амалий семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ахмад Суванқулов очиб берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг Сурхондарё вилоятидаги ижроси, Президентимизнинг жорий йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармоннинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларини расмийлаштириш, уларнинг ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида: таҳлиллар, муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида тўлиқ маълумотга эга бўлишди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олдилар.

Related Articles

Back to top button