Коррупцияга қарши курашиш доларб масала
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Термиз шахар бўлими томонидан жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, иштимоий тармоқ фаоллари иштирокида “Коррупция иллатига қарши биргаликда курашамиз !” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Бюронинг масъул ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида белгиланган чора-тадбирлар ҳақида тўхтаб ўтилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланиб, бу борада туб ўзгаришлар олиб борилмоқда.
Жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 26 июндаги ПФ-6013-сонли, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонларига асосан коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар, коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизими яратилди.
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларнинг ташкил этилганлиги, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этаётганлиги учрашувда қайд этиб ўтилди.
Ташкил этилган учрашувда, сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини таъкидлашди.