Kasbim-faxrim

Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан брифинг тадбири бўлиб ўтди

Куни кеча Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биносида Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг қуйи органлари томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг тадбири бўлиб ўтди.

Брифингда соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоби таҳлил қилиниб, қуйидаги маълумотлар келтириб ўтилди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида:

−  давлат ижрочилари томонидан иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, шундан 1трлн.532 млрд. 624.4 млн. сўмлик91.682 таижро ҳужжатлари тамомланган ёки 47.895 та ижро ҳужжатлари юзасидан амалда 585 млрд. 994.2 млн. сўмлик ундилган;

−  ижро ҳужжатлари бўйича асосий эътибор давлат фойдасига ундирувларга қаратилиб, 39.956 та бу турдаги ижро ҳужжатлари бўйича 285 млрд. 615.3 млн. сўм амалда ундирилди;

− 2021 йил 5 ойида солиқ қарздорлигини ундириш бўйича
368 млрд. 479.0 млн. сўмлик режа график белгиланган бўлиб, шунга асосан жами 616 млрд. 779.5 млн сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, шундан амалда 235 млрд. 726,0 млн. сўми ундирилиши таъминланди;

жиноят оқибатида етказилган зарарларни ундиришга оид76 та ижро ҳужжатлари бўйича 3 млрд. 899.1 млн. сўмлик;

жиноий ва маъмурий жарималарни ундиришга доир
27.376 та ижро ҳужжатлари бўйича 12 млрд. 452,6млн. сўмлик;

давлат божи билан боғлиқ 17.243 та ижро ҳужжатлари бўйича 33 млрд. 772.5 млн. сўмлик;

коммунал ташкилотлар фойдасига ундиришга доир
352 та ижро ҳужжатлари бўйича 2 млрд. 941.5млн. сўмлик;

юридик ва жисмоний шахслар фойдасига ундиришга доир
16.722 та ижро ҳужжатлари бўйича 837 млрд. 217,3 млн. сўмлик маблағ амалда ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Бюронинг вилоят бошқармаси органларида алимент ундируви билан ижро ҳужжатлари юзасидан оилаларни яраштириш тадбирларини ҳам амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, 2021 йил 5 ойи давомида алимент ундирувлари билан боғлиқ 23.318 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 1.638 та ҳужжатлар тамомланган (ёки тугатилган) ва жорий йил бошига қолдиқ бўлиб ўтган 21.680 та ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Алимент қарздорларини ночор аҳволдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 14.399 нафар ишсиз қарздорлар рўйхати шакллантирилиб, вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Марказий банк бошқармасига тақдим этилган.

Ўрганиш давомида 413 нафар алимент қарздорлари мустақил ишга жойлашган бўлса, 1.109 нафари норасмий меҳнат фаолияти ва бошқа фаолият билан бандлиги аниқланган.

Амалга оширилган тадбирлар натижасига кўра, 26 нафар алимент қарздорлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали даромад топиш имкониятига эга бўлган. Шундан 18 нафари ишга жойлаштирилган,6 нафари жамоат ишига жалб қилинган,
2 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган.

21 нафар алимент қарздорлари меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли, 409 нафари бошқа сабабларга кўра бандлиги таъминланмаган.

Ҳозирги кунга келиб аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида 12.413 нафар ишсиз алимент қарздорларини ўрганиш жараёни давом этмоқда.

Бундан ташқари, мутасадди идоралар билан ташкил этилган тадбирлар натижасига кўра:

−қидирувда бўлган 214 нафар алимент қарздорлари топилди;

−узоқ муддатдан буён алимент тўловларини тўламасдан келаётган 163 нафар қарздорлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий, 15 нафари ЖКнинг
122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши таъминланган.

2.014та ижро ишлари бўйича оилалар яраштирилди.

Ажрашган оилаларни яраштиришга қаратилган тадбирлар жадал давом этмоқда.

Фаолият давомида, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш давомида қарздорликни ихтиёрий тўлашдан бўйин товлаган қидирувдаги 220 нафарқарздор шахслар топилиб, улардан 232,4 млн. сўмлик қарздорлик ундирилиши таъминланди.

Шу каби, қидирувда бўлган 89 та автотранспорт воситаларидан
74 таси топилиб, улар бўйича қарздорлардан қарийб 45 млрд. сўм қарзлар, шу жумладан 37 млрд. сўмга яқин солиқ қарзлари ундирилган.

Шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ихтиёрий муддатда ижросини таъминламаган 316 нафар қарздорларга нисбатан 322,5млн. сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган бўлса, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган қарздорларга нисбатан жами16 та жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали қарздорларнинг 31 млрд. 106.8 млн. сўмлик
36 тахатланган мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Ўз навбатида,ўтган давр мобайнида 85 та 8 млрд.433,1 млн. сўмлик мол-мулклар аукцион савдоларига сотилган.

Шу жумладан:

5 млрд. 947,6 млн. сўмлик 78 та автотранспорт воситалари;

2 млрд. 485,5 млн. сўмлик 7 та кўчмас мулк обеъктлари сотилиб, тушган маблағлар мавжуд қарздорликларни қоплаш учун йўналтирилган.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб давлат фойдасига ундирув билан боғлиқ 6 та йўналишдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, ушбу 6 та йўналишдаги ижро ҳужжатлари бўйича 5 ойда жами 21 млрд. 470,5 млн. сўм амалда ундирилиб, ушбу маблағнинг тенг ярми, яъни 10 млрд. 735,2 млн. сўми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига мутаносиб равишда ўтказилиши таъминланди.

Бюронинг вилоят бошқармаси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал қилиш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан,

  • алиментлар;
  • қарз ундириш;
  • зарар ундириш ;
  • қурилмани бузиш;
  • электрон онлайн-аукцион масалалари;

ва бошқа масалаларга доир келиб тушган мурожаатлар қонуний ҳал этиб келинмоқа.

Ўтган 2021 йил 5 ойида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш давомида:

-бошқарма органларида 6.610 та мурожаат ҳал этилиб,
1.573 нафар фуқаролар қабул қилинди;

-мурожаатларни ҳал қилиш жараёнида 3.300 нафар муаллифларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 33 млрд. 665,9 млн. сўм ундирилиши таъминланди;

-келиб тушган ва ҳал этилган мурожаатларнинг алимент ундируви билан боғлиқ масалалар бўйича 2.505нафар,

-қарз ундириш юзасидан 330 нафар,

-зарар ундириш юзасидан 50 нафар,

-қурилмани бузиш юзасидан 15 нафар,

-бошқа мазмундаги мурожаатлар юзасидан 7 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

2021 йил 5 ойи давомида бошқарма органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилиб, айбдорларга нисбатан 2 та жиноят иши қўзғатилган.

Бундай ҳолатлар фуқароларимизнинг Бюро ходимларининг ҳаракати ёки қонуний талабини бажариш ўрнига, вазиятни ўз томонига оғдириш учун қаршилик кўрсатиши сабабли юзага келмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button