Hodisalar

2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

Прокуратура органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланиши таҳлил этилди. Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийб 443 млрд. сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд. сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос.

Маълумот учун: тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд. сўми нақд пул, 10,7 млрд. сўми ер бериш, 39,2 млрд. сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

Related Articles

Back to top button