Фарзанд ўз онасига олиб берилди!!!
Оилада, одоб-аҳлоқ ва таълим тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир.
“Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам эшитганмиз.
Қонун мазмунига кўра, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан ижро қилинади.Болани олиш ва бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш, албатта, васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Даъвогар МПГсудга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯННдантуғилган ЯБН исмлифарзандиниўз тарбиясига олиб беришни сўраган.
Даъвогар МПГсуд мажлисида ўз даъвосини қувватлаб,даъвогарЯНН билан қонунийникоҳдан ўтиб, оила қурганлигини, ўрталарида туғилган ЯБН исмли фарзанди борлигини, оилавий турмуши давомида яхши яшаб келишганлигини, бироқ кейинчалик оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирги кунда алоҳида яшаб келаётганлиги, фарзанди она меҳрига муҳтож эканлигини, уни жуда соғинганлигини, у фарзандига оналик меҳринибера олмаётлигинибилдириб,даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ЯННсуд мажлисида даъвони тан олмасдан,ўзаро келишмовчиликлар сабабли даъвогар билан ажрашганлигини, ўрталаридабир нафар фарзандлари борлигини,ЯБН исмли фарзанди билан кўришиб туриш тартиби суд томонидан белгиланган бўлса-да, бироқ даъвогар МПГфарзандини унга кўрсатмаганлиги сабабли унга нисбатан жарима қўлланилганлиги ва суднинг ҳал қилув қарори ҳамда мажбурий ижро бюросининг далолатномаси билан фарзанди унга олиб берилганлиги, фарзанди ўгай отанинг тарбиясида қолишини хоҳламаслигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
“Инсон” ижтимоий ҳимоя маркази болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси вакилиФ Э суд мажлисида, тарафларнинг яшаш шароити ва оиласининг маънавий, аҳлоқий ва моддий таъминоти даражаси ўрганилганлигини, тарафларнинг фарзандларини тарбиялаш учун шарт-шароити мавжудлигини, вояга етмаган болаларнинг тарбияси ҳамда ўниб ўсишига салбий таъсир қилувчи холатлар мавжуд эмаслигини, фарзандлар тарбияси учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини болаларжуда ёш эканлигини билдириб, болалар манфаатидан келиб чиқиб қонуний қарор қабул қилишни сўради ва бу тўғрисида хулоса тақдим этди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, адвокатнинг фикрини эшитиб,ишдаги мавжуд ва тақдим этилган материал ва ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, МПГва ЯННқонуний никоҳдан ўтиб, оила қуришган, ўрталарида туғилган ЯБН исмли бир нафар фарзандлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси бешинчи қисмига кўра, ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг3-бандида, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олишилозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Судюқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун талаблари, шунингдек тарафларнинг вояга етмаган боласининг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онасининг болалар ўртасидаги муносабатларини, вояга етмаган ЯБНгаона меҳри зарурлигиниинобатга олган ҳолда вояга етмаган болани онаси МПГнинг қарамоғига ва тарбиясига олиб беришни лозим деб ҳисоблайди.
Шу боис суд даъвони қаноатлантиради ва жавобгар ЯННнинг қарамоғидаги вояга етмаган ЯБН онаси МПГ нинг қарамоғи ва тарбиясига олиб бериш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Сариосиё туманлараро суди судьяси Қ.Х.Туранов