Hodisalar

Денов туманида оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. тумандаги “Тотувлик” ва “Қўзичоқли” маҳаллаларида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида “Ҳудудгаз Сурхондарё” филиали манфаатларига 59,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Related Articles

Back to top button