Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, муқаддам ўғирлик жинояти содир этган ва бунинг учун қонунда белгиланган жазоларни ўтаган Х.Б 2024 йил 19 сентябрь куни ўзи вақтинча яшаб келаётган У.Зга тегишли бўлган Бойсун туманидаги хонадондан, З.Унинг ишга кетганлигидан фойдаланиб, уйдаги сандиқ ичида турган 8 млн. сўм пули ҳамда жами 500.000 сўмлик буюмларини яширин равишда талон-торож қилиб, хавфли рецидив жиноятни содир этган.
Х.Бга суд ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




