Madaniyat

Кўп болали оилаларга бошпана берилди

Сайрам тумани ҳокимлиги Мустақиллик куни муносабати билан бошпанага муҳтож оилаларнинг дастлабки гуруҳига, яъни 10та оилага бошпана калитларини топширди. Туман ҳокими У. Садибеков янги уй соҳибларини шодиёна билан муборакбод этди.

“Нурли йўл” давлат дастури доирасида сайрамлик фуқароларни бошпана билан таъминлаш учун республика бюджетидан 252 млн. тенге маблағ ажратилган. Бу пулга 30та уй харид қилиш режаланган.

Айни пайтда санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ келадиган 26та бошпана харид қилинди. Яна тўртта уйнинг талабларга мослиги аниқланмоқда.

Шундай қилиб, 30та уй туман давлат уй-жой жамғармасидан бошпанага муҳтож сифатида рўйхатга олинган кўп болали оилаларга берилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, туман миқёсида рўйхатга олинган уйга муҳтож оилалар сони 370та.

Related Articles

Back to top button