Madaniyat

ШЎРЧИ ТУМАНИДА НАВРЎЗ САЙЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Туман марказидаги «Чароғон» маданият ва истироҳат боғида Наврўз сайли кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Байрам сайлига турди ёшдаги турли касб эгалари ташриф буюрмоқдалар. Айниқса болажонларнинг хурсандчилиги чексиз.

Дошқозонларда сумалак пишмоқда, турли ноз-неъматлар меҳмонларга мунтазир.

Халқимизнинг кўп йиллик қадриятлари намуналари намойиш этилмоқда, айниқса тошдан, ёғочдан ясалган идишлар, асбоб-ускуналар беихтиёр диққатингизни тортади.

Наврўзга бағишланган куй-қўшиқлар янграмоқда. Туманимиздаги ва юртимиздаги машҳур санъаткорлар иштирокида ўтаётган концерт томошабинлар билан гавжум.

Обод юртга байрамлар ярашади!

Related Articles

Back to top button