O`zbekiston

Хатловдан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон бўйича қарийб 35 минг гектар ер майдони қонунга зид ажратилган

Аввалроқ, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт — шароитларига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазирлик ва идораларда ҳам ҳанузгача турли қонун бузилишлар, суиистеъмолчиликларга барҳам берилмаётганлиги танқид остига олинди.Чунки ўтган икки йилда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор вазирлик ва идораларнинг 391 нафар ходими турли кўринишдаги жиноятлари учун жавобгарликка тортилган. Мисол учун, Янгийўл тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ю. “Валиев Инвест барака” фермер хўжалиги раҳбари В. билан тил бириктириб, фермер хўжалигининг 30 сотих ер майдонини сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали 38.400 долларга сотиб юборган.

Қишлоқ хўжалигининг ривожи, аввало, ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Лекин тизимдаги айрим раҳбарларнинг ерлардан хўжасизларча ва ноқонуний фойдаланмоқда. Ахир, ер майдонларини хатловдан ўтказиш жараёнида республика бўйича 967 та ҳолатда 34.822 гектар ер майдони қонунга зид ажратиб берилгани кичик рақам эмас-да.

Related Articles

Back to top button