O`zbekiston

Сайлов – 2023: сайлов куни овоз бериш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Сайлов қонунчилигига кўра, сайлов кунида сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Сайловчининг исм-фамилияси бирон-бир сабабга кўра рўйхатга кирмай қолган бўлса, сайловчининг фамилияси шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради. Бюллетенни тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши таъқиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса, ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари бундан мустасно.

Related Articles

Back to top button