Madaniyat
Шўрчида карантин якшанбаси, кўчалар бўм-бўш…
Бугун якшанба куни туманимизда карантин қоидаларига аҳоли жиддий риоя қилаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Зарур дори-дармон олиш учун велосипедда кўчага чиқдим. Автомашиналар ҳаракати тўхтаган. «Тез тиббий ёрдам» махсус автомашиналаридан бошқа машиналар кўринмайди. Онда-сонда пиёдалар, велосипедда юрганлар учради. Илгари якшанба кунлари тушгача шаҳар кўчаси гавжум бўларди. Ҳамма жой одам билан обод экан.