Hodisalar

Расмий изоҳ

Жорий йилнинг 4 июль куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилган видео хабар юзасидан.

Олтинсой туманида яшовчи Олимова Гулчехра мазкур видео хабар орқали Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими ходимлари собиқ турмуш ўртоғидан алимент пулларини ундиришда амалий ёрдам бермаётганлигини билдирган.

Аниқланишича, ФИБ Денов туманлараро судининг 20.11.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Тўраев Фахриддин Зиёдуллаевичдан ундирувчи Олимова Гулчеҳра Нормуродовнанинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш хақи ва бошқа барча даромадларининг    ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати дастлаб Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Шундан сўнг, қарздорнинг яшаш манзили қайтадан ташкил этилган Бандихон туманида бўлганлиги  сабабли  Бюронинг Бандихон туман бўлими иш юритувига 22.03.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Тўраевнинг номидаги мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган, олинган жавобларига кўра қарздорнинг номида бирор бир турдаги ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари йўқлиги аниқланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйча амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ф.Тўраев Шеробод туманида жойлашган “САМАНДАР АВТО-ХИЗМАТ” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишлаётганлиги аниқланган.

Шубоис, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан алимент пуллари ундирилиши учун “САМАНДАР АВТО-ХИЗМАТ” МЧЖ бошлиғига талабнома нусхаси берилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан 06.07.2020 йилда 500 минг сўм  алимент пуллари ундирилиб, Гулчеҳра Олимовага топширилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button