Пора бермоқчи бўлган шахс жазоланди

Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, давлат амалдорларигина эмас, балки, давлат ташкилотида ишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора пул эмас, балки бошқа нарса эвазига маълум хизматни амалга оширишлари мумкин.
Этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси “бузиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан. Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир.
Лекин, шундай ҳолатлар бўладики, мансабдор шахс унга манфаат кўрувчи шахс томонидан таклиф этилган порани бу жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини тушунтириб рад этишига қарамасдан у яна қайта таклиф этаверади.
Н.Х. уйида тинтув ўтказилганда топилган наркотик модда ҳақида хабар топиб, мансабдор шахс уни чақириб воқеа юзасидан тушунтириш хати олаётганда Н.Х. унга 2.000 АҚШ доллари таклиф этган ва тинтув жараёнида топилган наркотик моддани ҳамда шу ишга оид ҳужжатларни йўқ қилишни сўраган. Мансабдор шахс унга танбеҳ бериб, унинг ҳаракатлари жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлиши ҳақида огоҳлантириб уни хонасидан чиқариб юборган.
Аммо, Н.Х. мансабдор шахс М.С.га қўнғироқ қилиб таклиф этилган пулни олиб бораётганини айтган. Ноилож қолган М.С. тегишли органларга хабар қилган ва Н.Х. мансабдор шахс М.С.га пора сифатида 1.500 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм бераётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Иш Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида кўрилиб Н.Х.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилда ва озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Аввал ҳам содир этган жиноятлари учун одил суд томонидан тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан яна жинот содир этган Н.Х. бу марта тўғри хулоса чиқариб олади деб умид қиламиз. Агар яна жинооят содир этса тайинланадиган жазо яна оғирлашииши унга тушунтирилди.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди раиси
Т.Тилавов



