O`zbekiston

САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

Республика вазирлик ва идоралари раҳбар ходимлари иштирокида аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган соҳалар бўйича муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида жорий йил 24-26 июнь кунлари вилоятимизда сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.

Режага мувофиқ навбатдаги сайёр қабул Термиз туманида ўтказилди. Қабул Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов ҳамда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, “Ҳудудий электртармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбар ходимлари томонидан ўтказилди.

Оммавий сайёр қабул давомида жами 148 нафар фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг 149 та турли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 59 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 16 тасига тушунтиришлар берилди ва 74 та мурожаат ижроси бўйича масъуллар бириктирилди.

Фуқароларнинг қийнаб келаётган масалаларини қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек сайёр қабул давомида туман ҳокимлиги томонидан эҳтиёжманд аёлларни ўз-ўзини банд қилишлари учун 8 дона, вилоят Касаба Уюшмаси бирлашмаси томонидан 1 дона тикув машинаси, 14 дона духовка, 3 дона газ плитаси ҳамда туман прокуратураси томонидан 1 дона ногиронлик аравачаси топширилди.

Related Articles

Back to top button