Hodisalar

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 9 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1556 НАФАРГА ЕТДИ

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари эса Сурхондарё вилоятидан. Уларнинг 3 нафари Россиядан чартер рейсда юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 2 нафари (73 ёшли ҳамда 40 ёшли аёллар) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 1 нафари (29 ёшли эркак) эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон Республикасидан юртимизга келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 459 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 468 нафарга етди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1556 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Related Articles

Back to top button