Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлиб кетмаслиги керак…
Музработ туманида бугунги кунда 142 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Умумий ер майдони 0,74 минг кв.км. ни ташкил этиб бу аҳоли нисбатан анча тарқоқ жойлашганлигидан далолат. Туманнинг вилоят марказидан 60 км дан кўпроқ масофа олисда жойлашганлигини инобатга оладиган бўлсак, музработликлар учун ҳа деганда Термиз шаҳрига келиб-кетиш қулай эмаслиги аён бўлади. Аммо, Давлат хизматлари агентлиги фаолияти йўлга қўйилмаган даврда одамлар шунга чидашга, сабр қилишга мажбур эди. Бугунги кунда туманда замонавий давлат хизматлари маркази қад ростлаган бўлиб, бу ерда фуқароларнинг осон қулай ва тезкор давлат хизматларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган. Замонавий дизайн асосида жиҳозланган кутиш зали, хизмат кўрсатиш хоналари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, кутубхона улар хизматида.
Бино бўйлаб жойлаштирилган экранларда давлат хизматлари марказлари томонидан тақдим этиладиган хизмат турлари бўйича ахборот роликлари намойиш этиб борилмоқда.
Музработ туман давлат хизматлари марказига келган киши борки, Ўткан кунлардаги Юсуфбек ҳожи таъбири билан айтганда “бу даргоҳдан норизо бўлиб кетмаслиги керак” жамоа аъзоларининг ўз устида доимий ишлаши, фуқароларга нисбатан муомала маданияти, тезкор хизмат кўрсатиши ташриф буюрувчилар қалбига илиқлик бағишлаётгани ҳам бор гап. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни юқори босқичга олиб чиқиш баробарида туманда тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорлар сафини кенгайтириш ҳамда хорижий корхоналар фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш марказ ходимларининг устувор вазифаларига айланган. Таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак, Музработ туманида 2019 йилда 277 та тадбиркорлик субъектлари юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсаткич 75 тани ташкил этаяпти. Ўтган йили рўйхатдан ўтказилган 510 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар сафи шу йилнинг март ойининг ўрталарига қадар яна 162 нафарга кўпайди. Музработ туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йилдан 2020 йилнинг дастлабки уч ойи давомида 13 та хорижий ва қўшма корхонлар рўйхатдан ўказилиб фаолият бошлашларига йўл очилди.
Президентимизнинг жорий йил 31 январ кунидаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан давлат хизматлари марказлари филиалларини ташкил этиш аниқроқ айтганда давлат хизматларини одамларга яқин бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган ва мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинган.
-Туман марказидан 50 -24 км узоқда бўлган “Чегарачи”, “Файзобод”, “Олмазор”, “Алпомиш”, “Меҳригиёҳ”, “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман давлат хизматлари маркази филиаллари ташкил этилади. Филиалларнинг асосий вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли давлат хизматлари кўрсатиш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини одамларга яқинлаштириш-, дейди Музработ туман ДХМ директори Бахтиёр Бўриев.
Одамларга яқин бўлиш уларни ўйлантираётган муаммоларга жойида ечим топшиш бугун барча даражадаги давлат идораларининг муҳим вазифаларидан бирига айланган. Зеро, асосий мақсад халқимизни рози қилиш уларнинг ўз ҳаёти ва жамиятда кечаётган ислоҳотлардан минаттдор бўлиб яшашларига қаратилган.
ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси