Bu qiziqO`zbekiston

ТАДБИРКОРГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ ТУГАТИЛДИ

Тошкент вилояти Бўка тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан юборилган тадбиркор Р.Ф.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.
Ҳужжатларни ўрганишда Бўка тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан оилавий корхона раҳбари Р.Ф.га нисбатан 2019 йил 11 сентябрь ҳолатига топшириши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботларини тақдим этмаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Тадбиркор Р.Ф.25 сентябрда туман Давлат солиқ инспекциясига ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботларини топширган, яъни ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишлар ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Тадбиркор Р.Ф.га тегишли бўлган маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 11-қисмига асосан тугатилди.
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсатига асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилаётганлиги тадбиркорларнинг ноўрин жаримага тортилишининг олдини олишга ва тадбиркорлик субектларининг ривожланишига катта имконият бермоқда.
Ш.Юлдашев
Оққўрғон туман маъмурий суди раиси

Related Articles

Back to top button