O`zbekiston

МИБ Сариосиё туман бўлими томонидан 7.5 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди

Юртимизда иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтиришга алоҳида аҳамият қаратилиб келинаяпти. Шу боисМажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳам юридик шахсларнинг солиқ қарздорликларини бартараф этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилаяпти.

Бироқ, айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини вақтида тўламаслик ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан,Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан туманда фаолият юритаётган “TO‘PALANG HPD BUILDING” масъуляти чекланган жамиятидан 7 миллиард 506 миллион 852 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сариосиё туман бўлими иш юритувига 15 августда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли бўлган мол-мулкларни қидириб топиш ҳамда ҳисоб рақамларига банд солиш ишлари олиб борилган. Бюро ходимлари жамият рахбарларига огоҳлантириш хати билан чиқиб, қарздорлик қопланмаган тақдирда мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилиб, қарздорлик шу тарзда қопланиши тушунтирилди.

Бу каби тушунтириш тарғибот ишларидан жамиятнинг масъул раҳбарлари ўзларига тегишли хулоса чиқариб, мавжуд қарздорликни тўлиқлигича тўлаб берди.

Шундан сўнг ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловлар МИБ туман бўлими томонидан олиб ташланди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button