O`zbekiston

Конституция барчамизники

Оҳангарон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирдаги лойиҳасинингмаззмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ҳудуддаги “Нўғайқўрғон” МФЙ аҳолиси билан тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Йиғилишда фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судьялари Д.Шоматова, У.Мирзаев, “Нўғойқўрғон” маҳалла фаоли,депутат A.Муҳаммедовлар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, энг аввало Бош Қомусимиз билан чамбарчас боғлиқлигини,янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳасида мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топаётгани,Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланаётганини, буэса барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилишиучун мустаҳкам пойдевор бўлишини қайд этишди.

Дарҳақиқат, янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Давра суҳбатида  Конституцияга  киритилаётган ўзгартиришлар, келажакда инсонлар ҳаётида нечоғлиқ ўз аксини топиши, Конституция адолатли ва фаровон жамиятни барпо этишда муҳим аҳамият касб этишини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб беришди.

Бундан ташқари, тадбир якунида ўтказилиши кутилаётган референдумнинг аҳамияти, унда қатнашиш тартиблари, шунингдек, суд–ҳуқуқ тизимига оид иштирокчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

У.Мирзаев

Фуқаролик ишлари бўйича

Оҳангарон туманлараро суди судьяси

Related Articles

Back to top button