O`zbekiston

Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Интернет ижтимоий тармоқларида жойлаштирилган “Аварияга учраган йигит: МИБ айбдордан зарарни ундиришни пайсалга солмоқда” номли хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси    маълум қилади:

Мазкур хабарда, фуқаро Маъруф Қамбаров 2 йил муқаддам автоҳалокатга учргани ва суд қарори билан қарздордан унга 43 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарар тўланиши лозимлиги инобатга олиб, суд қарорига кўра, зарарни ундиришни сўраган мурожаат этган.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг 22.01.2018 йилдаги қарздор С.Тошевдан ундирувчи яъни ўғлингиз А.Юлдошевнинг фойдасига 11 млн.427 минг 924 сўм, М.Қамбаров фойдасига 43 млн. 712 минг 683 сўм, С.Темиров фойдасига 18 млн. 275 минг 140 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Термиз туман бўлими ижро иш юритувига 31.05.2019 йилда келиб тушган.
Қарздор С.Тошевнинг номидаги мол-мулкларини қидириб топиш мақсадида давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра, қарздор С.Тошевнинг номида ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга 07.08.2019 йилда борилганда, қарздор С.Тошев яшаш манзилида йўқлиги аниқланган ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Шу сабабли, 07.08.2019 йилда Қонуннинг 42-моддасига асосан қарздор С.Тошевга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилиниб, қарор нусхаси туман ИИБга юборилган.

Қарздор С.Тошев туман ИИБ томонидан қидириб топилган ва қарздорнинг мол-мулкларини ундириш бўйича ижро харакатлари амалга оширилган бўлсада, ундирув имконияти бўлмаган.

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасининг
3-бандига кўра, агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейин ижро ҳужжатларини қайтарилиши белгиланган.

Шу сабабли, Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган барча ижро ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли, Қонунннинг 40-моддаси, 3-бандига асосан ижро иши тамомланиб, 13.09.2019 йилда ундирувчига қайтарилган.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button