O`zbekiston

Президентимиз тадбиркорларга алоҳида мурожаат билан чиқди

Сўнгги етти йилдаги солиқ ислоҳотлари, тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар натижасида уларнинг ихтиёрида 120 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди. Мана бугун ҳам жуда катта қулайликлар берилмоқда.

“Халқимизда “қарс икки қўлдан чиқади”, деган гап бор.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда “хуфиёна иқтисодиёт”нинг улуши 40 фоиз атрофида. Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор технологиялар жорий қилиб, янги маҳсулотларни ўзлаштираётган, экспортини ошираётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз.

Лекин солиқлардан қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармасдан келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга биз албатта муросасиз бўламиз.

Шу боис тадбиркорларимиз ўзлари ҳам бош бўлиб, бундай “нопок” ишбилармонлар сафларида бўлишига йўл қўймаса, ўйлайманки, “хуфиёна иқтисодиёт” улушини карра-карра қисқартирамиз”, — деди давлатимиз раҳбари.

Келгуси йиллар учун белгилаб олган режа ва дастурларимизни амалга ошириш осон бўлмаслиги, лекин ҳаёт синовларида тобланган, сўзида ҳам, ишида ҳам қатъий, мард ва ташаббускор тадбиркорларимиз бор экан, кўзланган марраларга албатта эришилишига ишонч билдирилди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда уларнинг фикр ва таклифларини тингламоқда.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Президент ёшларга мотивация берди.

“Тадбиркорлик жуда оғир. Улар билан гаплашсангиз, экспорт қилиш, бозор топиш азоб дейди. Улар кўп ўз устида ишлайди. Дунёни кезиб, ўрганиб келади. Уларга таъзим қилиб, раҳмат дейман.

Сиз тадбиркорларга ҳавас қилиб, ҳар куни ўз устингизда ишланг. Мотивация фақат билим. Изланишдан, ўзингизни қийнашдан чарчаманг. Шунда Президент сизни ҳар доим қўллаб- қувватлайди.”

Related Articles

Back to top button