Bu qiziq

30 миллион сўм эвазига алимент ижро иши тугатилди

Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2019 йил
26 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан туманда яшовчи Дилмурод Ражабовдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши муддатидан олдин тугатилди.

Алимент тўлаш мажбуриятини олган ота Дилмурод Ражабов вояга етмаган фарзанднинг моддий таъминоти учун алимент пулларини турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаш имконияти борлигини билдириб, МИБ ходимларига мурожаат қилди.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан фарзанднинг 18 ёшгача бўлган алимент пуллари ҳисобланиб, Дилмурод Ражабов ва унинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига нақт 30 миллион сўм алимент пуллари нотариал расмийлаштилгандан сўнг ижро иши белгиланган тартибда тугатилди.

Д.Ражабовнинг собиқ турмуш ўртоғи “мен бу пулларни фарзандимнинг яхши ўқиши учун шароит яратиб беришга ва бировнинг болаларидан кам бўлиб ўсмаслигига сарфлайман” дея МИБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг, Бюро ходимлари томонидан Д.Ражабовга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.

 Мажбурий ижро бюроси  Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

 

Related Articles

Back to top button