Bu qiziq

Свет ва газ тарифлари ўзгарди: ҳукумат 10%лик чегарани сақлади

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан 2026 йил 1 июн санасидан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари амалга киритилади. Юридик шахслар учун электр 1 100 сўм, газ 2 000 сўм (АГТКШлар учун 2 750 сўм) этиб белгиланди.

Аҳоли учун эса табақалаштирилган тарифлар тизими сақлаб қолинган: маиший истеъмолчиларга 200 кВтс гача электр 650 сўм, газ эса ижтимоий лимит ичида (мавсумга қараб 500 ва 100 куб метр) 1 100 сўмдан ҳисобланади.

Энергия ресурслари нархини йилига 10% дан ошмаган ҳолда босқичма-босқич индексация қилиш тартиби Ҳукуматнинг 2025 йил 31 мартдаги қарори билан мустаҳкамланган эди.

Бу сафарги қарорда тарифларни белгилаш билан бирга, энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартириш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилган.

Related Articles

Back to top button