Bu qiziq

Янги ислоҳотлар йўлидаги муҳим қадам: айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмуни

Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий ислоҳотларнинг изчил давом эттирилиши қонунлар тизимини замонавий талабларга мослаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамият ва давлат бошқарувида аниқлик ва шаффофликни кучайтиришни назарда тутади. Шу маънода, 2025 йил 4 март куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 30 апрел куни Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг 1062-сонли Қонуни – айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид бўлиб, мамлакатимиздаги ҳуқуқий муносабатларни янада мукаммаллаштиришга хизмат қилади.

Мазкур қонуннинг асосий мақсади – амалдаги қонун ҳужжатларини ҳаётий эҳтиёж ва ижтимоий реалликларга мослаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, жамият тараққиётига тўсқинлик қилаётган юридик нормаларни ислоҳ қилишдир.

1062-сонли Қонун билан бир қатор муҳим соҳалардаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, фуқаролик ишлари юритилишида тарафлар ҳуқуқларини янада кафолатлаш, маъмурий жавобгарлик кодексида инсонпарварлик тамойилларини кучайтириш, меҳнат муносабатлари соҳасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳуқуқий балансни таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясига қаратилган нормаларни такомиллаштириш назарда тутилган.

Фуқаролик процессуал қонунчилигида суд ишларини юритишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш тартиби ҳуқуқий асосга эга бўлди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда якка шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жарима ва жазо чораларини енгиллаштириш бўйича нормалар жорий этилди. Оилавий ҳуқуқ бўйича эса болалар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар янада мустаҳкамланди.

Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда яна бир муҳим қадам бўлиб хизмат қилди. У фуқароларга нисбатан давлат органлари фаолиятида ошкораликни кучайтириб, ҳуқуқий давлат пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 1062-сонли мазкур Қонуни нафақат юридик соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштиради, балки жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, инсон манфаатларини устувор қиймат сифатида таъминлаш борасида амалий натижалар бериши кутилмоқда. Қонун ислоҳотлар жараёнида янги босқични бошлаб берди десак, муболаға бўлмайди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг судяси

Худойқулов Умедилло Равшанович

Related Articles

Back to top button