Madaniyat

КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ХУСУСИДА

Бошқа давлатлар каби, мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

Коррупциявий жиноятлар учун жазо Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Бошқарув тартибига қарши жиноятлар” деб номланган 15-бобида ҳам акс этган бўлиб, ушбу бўлимнинг номидан ҳам билиш мумкинки, ушбу турдаги жиноятлар бошқарув тартибига жиддий путур етказади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддасида, пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ушбу моддада энг оғир жазо ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддасида, пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима жазосидан бошлаб оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганида ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 212-моддасида, пора берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима жазосидан бошлаб оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганида ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.

Демак, нафақат пора олиш, балки пора бериш учун ҳам деярли тенг жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бундан мақсад ушбу турдаги жиноятларга қарши муросасиз курашдир.

         Сурхондарё вилоят суди жиноят

         ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button