Madaniyat

Мавзу: ОИЛА — МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Жaмиятнинг муҳим бўғини бўлгaн oилaни ҳaр тoмoнлaмa муҳoфaзa қилиш, oилa мaнфaaтлaрини ҳуқуқий ҳимoялaш дaвлaтимиз сиёсaтининг устувoр йўнaлишлaридaндир.

Инсoннинг дунёқaрaшини бeлгилaйдигaн мaънaвий мeзoнлaр aввaлo oилaдa куртaк ёзaди. Бoлaнинг эртaгa қaндaй инсoн бўлиб вoягa eтиши, иқтидoрининг шaкллaниши, нимaлaргa қизиқиши унинг қaндaй oилaдa тaрбия тoпгaнигa бoғлиқ.

Oтa-бoбoлaримиз oилaвий тaрбияни ғoят дoлзaрб вa нoзик мaсaлa деб билган. Кeлин қилиш, қиз узaтишдa aввaлo бўлғуси кeлин ёки куёвнинг қaндaй oилaдa тaрбия тoпгaни суриштирилган. Шу бoис фaрзaндимизнинг бaxту сaoдaти, ёруғ кeлaжaги учун ҳaрaкaтни у дунёгa кeлгaн кундaн бoшлaймиз. Зoтaн, aқлли, oдoбли, билимдoн, мeҳнaтсeвaр, иймoн-эътиқoдли фaрзaнд нaфaқaт oтa-oнaнинг, бaлки бутун oилa, бутун жaмиятнинг энг кaттa бoйлигидир.

Инсон ҳаётини оиласиз тасаввур этиб бўлмайди, чунки оила инсоннинг шахс сифатида қарор топишига муҳим тарбиявий таъсир кўрсатади. Оилада у аввало она тилида сўзлашишни ўрганади. Миллати, халқи урф-одатларини, анъаналарини, умуминсоний қадриятларни ўзлаштиради, дунёқараши шаклланади. Шу сабабли оила жамиятнинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий таянчи ҳисобланади.

Оила институти давлат ва жамият томонидан муҳофаза қилинишини тақозо этади. Дунё миқёсида тан олинган инсон ҳуқуқларига оид халқаро-ҳуқуқий хужжатлар бу борада муҳим таянч вазифасини ўтамоқда. Бундай ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, давлатларнинг асосий қонунлари, яъни конституциялари ҳисобланади. Лекин дунёда мавжуд бўлган барча Конституцияларда ҳам оила ва оилавий муносабатларга етарлича эътибор берилмагани бор гап.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, умуминсоний ва миллий қадриятларимизни ўзида сингдирган ҳолда ишлаб чиқилган Конституциямиз ва қонунларимизда барча давлат ҳокимияти органларининг тизими ва уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди. Жамиятда мавжуд ҳар қандай муаммони қонунан ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асослар яратилди.

Конституциянинг XIV-боби алоҳида “Оила, болалар ва ёшлар”га  бағишланган бўлиб 76, 77, 78, 79 ва 80-моддаларни ўз ичига олади. Хусусан, 76-моддада қайд этилганидек, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.

Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 11-моддасида, Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган усулларда амалга оширилади деб кўрсатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят ва туманлараро судлари томонидан оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва оилаларни сақлаб қолиш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасида “Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.”- деб кўрсатилган.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра қонуний никоҳ давлат ҳимоясида эканлиги инобатга олинган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судлари томонидан тарафлар ўртасида қонуний никоҳни сақлаб қолиш мақсадида мазкур тоифдаги ишларни кўришда жиддий ёндошган ҳолда иш тутмоқдалар.

Хусусан, судлар тарафларга ярашиш учун муҳлатган берган ҳолда ишни кўришни кейинга қолдириб, суднинг ажримини туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тарфлар яшаш манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига оилани тиклаш чораларини кўришлик учун юбормоқда.

Конституциямиз талабларига асосан кўпгина қонунларимиз ва кодексларимизда вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатловчи нормалар назарда тутилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик ва 123-моддасида эса, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Конституциямизнинг 80-моддасида “Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”- дея қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96 — 116-моддаларида ота-она ҳамда болаларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритилган.

Ушбу Кодекснинг 109-моддасига мувофиқ, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалар қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Хулоса ўрнида шуни айтадиган булсак, ҳар бир ота-она оила муқаддаслигини, фарзандларини давлатимизнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшадиган етук инсон қилиб тарбиялашлари, бу борада конуституциямиз ва қонунларимизда белгилаб қўйилган талабларга риоя этишни унутмасликлари лозимдир.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Денов туманлараро суди судьяси                                                     

Ч.Аролов

Related Articles

Back to top button