Кредит қарздорлиги автомашинаси билан қопланиши мумкин эди
Ўхшаш сурат
Олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш икки томонлама тузилган шартноманинг асосий шартларидан биридир.
Шартнома шартлари бузилган тақдирда кредит маблағларини ундириш суднинг хал қилув қарорларига асосан мажбурий тартибда ундирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Узун туман бўлими иш юритувига ана шу каби ижро ҳужжатларидан бири келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Унда, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздорМухтор Қурбоновдан “Аloqa bank” АТ Сурхондарё вилоят филиали фойдасига 21 миллион 983 минг 390 сўм кредит қарздорликларини ундириш белгиланган. Бюронинг Узун туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Қурбоновнинг бошқарувида“Lacetti” русумидаги автомашинаси борлиги аниқланган.
Бироқ, қарздор мажбурий ижро харакатларига тўсқинлик қилиб, ушбу автомашинани яширишга харакат қилди. Бюро ходимлари томонидан ижро харакатлари давом эттирилиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди ва унинг қонуний оқибатлари қарздорга тушунтирилди.
Натижада, қарздор ўзига тегишли хулоса чиқариб, ижро варақада белгиланган қарздорликни тўлиқ бир кунда тўлаб берди.
Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.
Бекзод Қуллаев,
Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими давлат ижрочиси.