O`zbekiston

Қонунчиликдаги янгиликлар

2024 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-899-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XX1 боби 278-8 ва 278-9-моддалар билан тўлдирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддасикрипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун жиноий жавобгарликни белгилайди.

Унга кўра, крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлсаЎзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддасидаги жиноий жавобгарлик келиб чиқиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-9-моддасида, майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш учун жиноий жавобгарлик белгилайди.

Ушбу модда аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда майнинг фаолиятини амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ҳамда яширин майнингни амалга оширишучун жиноий жавобгарлик келиб чиқиши белгиланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, «Крипто-актив — маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндисини ифодалайдиган, қиймати ва эгасига эга бўлган мулкий ҳуқуқ” экани, майнинг — ҳисоблаш операцияларини амалга ошириш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестринисақлаш, блокларнияратишвауларнинг яхлитлигини тасдиқлаш фаолияти» эканлиги ҳақида атамаларнинг ҳуқуқий маъносига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

М.Маликов

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

Related Articles

Back to top button