O`zbekiston

Вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви расмий муносабати

Вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви 2019 йилнинг 10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда раҳбар ва унинг қўл остидаги ходим битта сайлов участкасидан депутатликка номзодини қўйгани, раҳбар мансаб ваколатидан фойдаланиб ходимига босим ўтказишга уринаётгани ҳақида тарқатилган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган шахслар тенг ҳуқуқларга эга.

Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида, телевидение ва радио орқали сўзга чиқиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод бўлиш ҳуқуқи бор.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 6 ойлик иш фаолияти якунларига бағишлаб 2019 йил 31 июлда ўтказилган видео селектор йиғилиши баёни қарорига мувофиқ, Шеробод тумани маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Б.Нормуродов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ўтган давр мобайнида у Республика кенгашига ишдан бўшаш ҳақида ариза беришни пайсалга солиб келган.

Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви 2019 йилнинг 26 ноябрида Б.Нормуродовга иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборади. Унинг Шеробод тумани 7-Таллашқон сайлов округидан Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олингани инобатга олиниб, хатда у билан 2018 йилнинг 17 октябрида тузилган меҳнат шартномаси тегишли қонунчилик талаблари асосида 2020 йилнинг 26 январидан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилади.

Ушбудан шуни тушуниш мумкинки, туман маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси билан меҳнат шартномасини тузиш ёки уни бекор қилиш ваколатига фақатгина Республика маҳаллалар кенгашигина эга. Вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Рўзимурод Авазов бундай ваколатга эга эмас, қолаверса, у “Президентнинг курсдоши” ҳам эмас, қонунлар у учун ҳам бирдек тааллуқли.

Республика кенгаши эса Б.Нормуродовнинг маҳаллий кенгаш депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олинганини инобатга олиб, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни 2020 йилнинг 26 январигача яъни Сайлов компанияси ўтгунга қадар кечиктирмоқда.

Демак, Б.Нормуродовнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида, телевидение ва радио орқали сўзга чиқиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод бўлиш ҳуқуқига ҳеч ким дахл қилмайди. Қолаверса, огоҳлантириш муддати даврида унга бошқа иш қидириш учун ҳафтада бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи ҳам бор.

2019 йил 28 ноябрь куни вилоят кенгаши бошқаруви ходимларининг Б.Нормуродов билан учрашишидан мақсад Республика кенгаши томонидан юборилган огоҳлантириш хатидан уни хабардор қилиш бўлган. 2019 йилнинг 5- ва 9-декабрь кунлари унинг ўзи вилоят кенгаши бошқарувига келиб учрашиши туман кенгаши бошқарув раиси учун иш юзасидан табиий ҳолдир. Хабарда айтилганидек, огоҳлантириш муддати оралиғида Б.Нормуродовни “ишдан олиш учун ҳаракат қилишгани, оғзаки айтишгани, “иш жойида йўқ”, деб бир неча маротаба огоҳлантириш далолатнома тузишгани ҳақидаги гаплар асоссиздир.

Related Articles

Back to top button