Жиноят оқибатида етказилган зарар ундириб берилди!!!
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.
Даъвогар Р.М.Исудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар М.М.М томонидан содир этилган жинояти оқибатида етказилган зарар сифатида суддан 24.033.700 сўм моддий ва 300.000.000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
ЖавобгарМ.М.М суд мажлисида даъво талабини қисман тан олиб, у Россия давлатида бўлган вақтида боғ ва деворларни бузиб ташлаганлигини, улар ўртасидаги низо 2022 йил ноябрь ойидан буён давом этиб келаётганлигини, жанжал натижасида даъвогар отасига хурматсизлик қилганлиги учун жахл устида унга тан жароҳати етказганлигини, дори-дармон харажатлари учун ундан зарар сифатида 40 млн сўм сўраганлигини, экспертиза хулосасида унинг тан жарохати билан боғлиқ бўлмаган холатлар ҳам кўрсатилганлигини, етказилган зарарларни тўлиқ исботлаб берган ва Россия Федерациясига ишлаши учун тақиқларни бекор қилган тақдирда зарарини тўлаб беришини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Аниқланишича, жавобгар М.М.М 2023 йил19 июль куни соат 20:00 ларда ўзининг яшаш уйи яқинида ўзи билан бир маҳаллада яшовчи Р.М.И билан ўртларида илгаридан давом этиб келаётган ер масаласи юзасидан зиддият сабабли ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида М.М.М қасддан тан жарохати етказиш мақсадида қўллари ва оёқлари билан унинг боши, юз ва оёғига бир неча марта вўллари ва оёқлари билан Р.М.И юз қисми ва баданининг турли жойларига уриб, унга баданга ўртача оғир шикаст етказиб, қасддан жиноят содир этган.
Жиноят ишлари бўйича судининг 2023 йил 03 ноябрь кунидаги ҳукми билан М.М.М Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллция инстанциясининг ажрими билан мазкур суднинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Шунга кўра даъвогар суддан жавобгарлардан етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1021-моддаси 1-қисмига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.
Жиноят оқибатида Р.М.И га етказган тан жароҳатлари натижасида у маънавий азобланиб, руҳий қийналган бўлиб, бу ҳолатлар жавобгарнинг бевосита айби билан содир етилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Юқорида келтирилган даъво талабига кўра, жавобгар М.М.Мдан даъвогар Р.М.И фойдасига 2.715.000 сўм моддий зарар, 30.000.000 сўм маънавий зарар, олдиндан тўланган 660.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати ундирилган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларини таъминлашда барча ҳуқуқ соҳалари қатори фуқаролик ҳуқуқининг ҳам муҳим ўрни бор.
Жумладан, ғайриқонуний ҳаракат(ҳаракатсизлик) туфайли фуқарога етказилган маънавий зарарнинг ўрнини пул шаклида қоплаш институти ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг энг муҳим фуқаролик-ҳуқуқий воситаси ҳисобланади.
Фуқароликишларибўйича
Сариосиё туманлараро суди раиси М.Э.Номозов