Энергетика вазирлиги узр сўрайди!
“Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Ҳақиқатан ҳам кейинги кунларда ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида электр таъминоти тармоқларида юклама янада ошиб кетди. Бу эса электр тармоқларида узилишларга олиб келмоқда. Ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар ўз норозилигини баён қилмоқдалар. Вазирлик носозлик бартараф этилишини билан электр таъминоти яхшиланиши ҳақида ваъда берди.
Албатта, нурчиларнинг ваъдасига ишонамиз ва уларнинг машаққатли меҳнатига баракот тилаймиз. Ахир уларнинг меҳнати эвазига хонадонимизда чироқлар ёниб туради-да!