Аёллар дафтари ўзи нима?
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, «Аёллар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси хисобланади.
Ушбу дафтарга киритилган ҳотин-қизларнинг муамммолари юқорида кўрсатилган соҳалар бўйича масъул давлат орган ва ташкилотлари томонидан назоратга олинади, ўрганилади ва бартараф этиш чоралари кўрилади. Эътибор бераётган бўлсангиз кейинги пайтларда давлат томонидан аҳолига қандайдир имтиёз берилаётган бўлса, биринчи навбатда манашундай дафтарларда рўйхатда турганларга бериляпти.
Дафтарларни бирортасида хам бўлмасангиз, Фотимахонни чақиринглар ун билан ёғини олиб кириб кетсин демаяпти хечким. Бундан кейин хам катта эҳтимол билан шундай бўлади. Шунинг учун бирор-бир имтиёздан фойдаланмоқчи бўлсангиз биринчи навбатда дафтарларнинг бирортасига ёзилишни ҳаракатини қилиш керак…