Bu qiziq

Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари

Жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. Жумладан, суд — психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиётини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ёрдам беради. Суд-психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

  • Ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида;
  • Гумондор ёки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти — ҳаракатлари учун жавоб бера олиш — олмаслиги ёки идора қила олиш — олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида;
  • Гувоҳ ёки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт — шароитларини тўғри идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун;
  • Иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган ҳолларда айбланувчи, гумондор ва жабрланувчининг неча ёшга кирганини аниқлаш учун экспертиза ўтказилиши шарт бўлиб ҳисобланади.

Қонунда экспертизаларни тегишли мутахассислар — шифокор, психолог, психиатрларни таклиф қилиб ўтказиш белгилаб қўйилган. Кўпчилик ҳолларда экспертиза ўтказиш зарурати терговчининг ихтиёри билан ҳал этилади, бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. Экспертизанинг қуйидаги турлари фарқланади:

  • Суд — тиббий экспертизаси;
  • Суд — психиатрия экспертизаси;
  • Суд — психология экспертизаси;
  • Комплекс экспертизалар.

Суд — тиббий экспертизаси жиноятнинг барча турларида ўтказилади. Жумладан, бахтсиз ҳодисалар, эҳтиётсизлик оқибатидан келиб чиқадиган жиноятлар, тасодифий ёки қасдддан амалга ошириладиган жиноятлар келиб чиққада суд — тиббий экспертизаси ўтказилади. Суд -тиббий экспертизаси орқали жабрланувчининг олган тан жароҳатлари, уларнинг даражаси, келиб чиқадиган оқибатлари аниқланади.

Суд — психиатрия экспертизаси ҳам барча турдаги жиноятлар келиб чиққанда ўтказилади. Бундай экспертиза орқали жиноятчи, жабрланувчиларнинг жисмоний соғломлиги, ақлий жиҳатдан ақли

расолиги, кўргазма бериш учун ўз хатти — ҳаракатларини идора қила олиш-қилмаслиги, суд залида ўзини тўғри тута олиши, саволларга тўғри, адолатли жавоб бера олиши ёки олмаслиги аниқланади. Одатда суд -психиатрия экспертизаси суд — психологик экспертизасини ўтказишдан аввал олиб борилади ва гумондор, жиноятчи шахсига хатти -ҳаракатларига жавоб бера олиши ёки олмаслиги тўғрисида хулоса берилади.

Суд — психологик экспертизаси тергов жараёнида жиноятчининг жиноий ҳатти — ҳаракатлари аниқ бўлмаган ҳолларда, шунингдек, балоғат ёшидаги ўсмирлар жиноятга қўл урган пайтларида, катталарнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан мажбурлаш, номусига тегиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолларида ўтказилади.

Суд — психологик экспертизасини ўтказишдан асосий мақсад жиноятчининг психологик хусусиятларини, жиноий ҳатти — ҳаракатлар қилаётган пайтидаги унинг руҳий ҳолатлари, жумладақ аффект (кучли қўэғалиш, шуурий ҳолати), стресс ҳолати (кучли ҳаяжонланиш), суицид (ўз жонига қасд қилиш) ҳолатларини аниқлаш ва жиноятчига тўғри психологик ташхис қўйиш, яъни унинг жиноий хатти — ҳаракатлар қилаётган вақтида онгсизлик ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлашдир.

Комплекс экспертизаларнинг мазмуни шундан иборатки, бундай экспертизаларни ўтказишда турли мутахассислар жалб қилинади. Жумладан, психолог, шифокор, психиатр, технолог, педагог кабиларнинг фикрлари жамланади. Комплекс экспертизалар муаммолар жуда мураккаб бўлганда ўтказилади.

Суд — психологик экспертизасини ўтказиш зарурати аввало терговчининг ихтиёри билан ҳал этилади, яъни бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради. Суд — психологик экспертизасини тайинлаш, уни ўтказиш пайтида терговчи ва эксперт ўртасидаги психологик муносабатлар сезиларли роль ўйнайди. Уларнинг муносабатлари ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва ишонч асосига қурилмоғи лозим. Агар давлат экспертизаси муассасаси худудида экспертиза ўтказишнинг имкони бўлмаса, терговчининг ўзи ана шундай муассаса ва экспертни (мутахассисни) қидириб топади. Бундай муассаса ва экспертни танлашда уларнинг савияси, холислиги, иш натижасидан манфаатдор эмаслиги ҳал қилувчи шартлар бўлиб ҳисобланади.

Экспертга бирор бир тарзда психологик тазйиқ ўтказилишига йўл қўйиб бўлмайди. Тергов амалиётининг тахлили шуни кўрсатадики, экспертга терговчи ўз нуқтаи назарини ўтказиш, хизмат лавозимидан фойдаланиб, психологик тазйиқ ўтказиш. экспертиза тадқиқотлари

муддатини қисқаргиришни кўзлаб, соддароқ методлар турини қўллашни талаб қилиш экспертизага терговчи тазйиқининг йўллари бўлиши мумкин. Шунинг учун психолог — эксперт ёки мутахассис-психолог ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қонун асосида иш кўриши мақсадга мувофиқдир.

Суд — психологик экспертизасини тайинланиши, унинг натижалари айбланувчига кучли психологик таъсир кўрсатади. Натижада у аксар ҳолларда ростмана кўргазма бера бошлайди.

Тергов амалиёти тахлили шуни кўрсатадики, шахснинг ҳаёти, соғлиги, эрки, шаънига нисбатан мулкка, жамоат тартибига, хавфсизлигига, аҳоли соғлигига қарши, вояга етмаганлар содир этган жиноятлар бўйича суд — психологик экспертизасини тайинлаш зарурияти кўпроқ туғилади.

Шунингдек, терговчида гувох, жабрланувчи ёки айбланувчи муайян шароитларни тўғри идрок қила олиши ва кўргазма бера олишига шубҳа туғилган кезларда ҳам суд — психологик экспертизасини тайинланади.

Суд — психологик экспертиэасини ўтказишда психолог қуйидаги босқичларда иш олиб боради:

  • жиноий ишни очиш учун тўпланган барча иш ҳужжатлари билан батафсил танишиб чиқади;
  • жиноятчи, гумонланувчи, жабрланувчилар билан индивидуал суҳбатлар олиб боради;
  • улар устида психологик тест ўтказади;
  • тест натижалари ва суҳбат, кузатиш услублари орқали жиноий ҳатти -ҳаракатларни психологик жиҳатдан таҳлил қилади;
  • экспертиза натижаларига асосланган ҳолда психологик экспертиза хулосасини тайёрлайди ва терговчига тақдим этади;
  • тайёрлаган хулосаси асосида агар суд жараёнида гувохлик берилиши талаб қилинса судда қатнашади.

Сурхондаре вилоят суди судья катта ёрдамчиси Ж X. Примов

Related Articles

Back to top button