Кутилмаган яхшилик…
Бутун дунёга кенг тарқалаётган тождор вирус сабабли аксар мамлакатларда карантин тадбирлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Жумаладан, бугунги кунда мамлакатимизда ҳам фуқароларимиз саломатлигини ўйлаб карантин тадбирларига амал қилиш ва уйда қолиш сўралмоқда.
Бу эса ўз-ўзидан кам таъминлаган ижтимоий ҳимояга мухтож қатламидаги оилаларнинг иқтисодий аҳволини янада қийинлаштиради.
Бу каби вазиятда халқимиз яна бир бор ўзининг метиндек иродасини кўрсатиб, саховат ва кўмак тадбирларида бирдек иштирок этиб, кам таъминлаган ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг холидан хабар олиб, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада ортирмоқдалар.
Куни кеча Жарқўрғони тумани “Сурхон соҳили” махалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нурматова Сайёра Амановнанинг хонадони учун янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилиши, унинг учун кутилмаган яхшилик бўлди. Нурматова Сайёра фарзандларининг рисқини бут қиламан деб, бир амаллаб қурган уйида электр чироқсиз яшаб келишаётган эди.
Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими ходимлари Нурматова Сайёранинг оилавий аҳволи билан танишиб, хонадонини электр энергияси тармоқларига улашда ҳамда янги электр ҳиосблагич ўрнатиб беришда амалий ёрдам беришди. Бу каби кутилмаган яхшиликдан Сайёра опа бениҳоя хрсандлигини айтиб ўз минннатдорчилигини билдирди.
Худди шу каби Жарқўрғони тумани “Пахтазавод” махалласидаги яна бир оила яъни Тухташ Бегматовнинг хонадони электр тармоқларига уланиб, янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилишида Бюро ходимлари амалий ёрдам ёрдам беришди.
Бу каби кутилмаган яхшиликдан оила аъзоларининг қувончини кўриб, дилингиз яйрайди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси