Ёлғиз оналар даромад солиғидан озод эътилади
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар. даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари (1 159 000 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.
Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади;
Юқоридаги нормани содда тилга таржима қиладиган бўлсак, масалан сиз ёлғиз онасиз ва икки нафар 16 ёшга етмаган фарзандингиз бор, айтайлик сиз бир миллион ойлик олсангиз умуман даромад солиғи тўламайсиз. 1 159 000 сўм ойлик олсангиз хам сиз даромад солиғи тўламайсиз.
Манашу 1 159 000 сўмдан ортиқ ойлик олсангиз шу суммадан ортган қисмигагина даромад солиғи тўлайсиз холос. Масалан икки миллион ойлик олсангиз демак сиз ойлигингизни 1 159 000 сўмдан ортган қисмига яъни 841 000 сўмдан даромад солиғи тўлайсиз бўлди.