Kasbim-faxrim

Бахтиёр Худойберганов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

Аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ечимини кутаётган долзарб муаммоларни жойида аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди, деб хабар беради Шўрчи туман ҳокимлиги матбуот котиби.

Таҳририятимизга фуқаролар томонидан юборилган мурожаатларни ҳамкорликда ўрганиш ва мурожаатларда билдирилган муаммоларни ҳал этилишида ёрдам сўраб туман прокурори Ф.Холиқовга учрашдик.

Туман прокурори биз тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб, тегишлилиги бўйича идора раҳбарига топшириқ берди. Ишонамизки, тез кунларда фуқаролар муаммолари ҳал этилади.

Шахсан туман прокурори Ф.Холиқов, прокурор ёрдамчиси А.Тураев ва туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Мамадиеваларнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли ажралиш арафасида бўлган ёш оила сақлаб қолинди ва икки нафар вояга етмаган болалар тирик етим бўлишдан қутулиб қолишди.

Ёш оилаларнинг ажралиш сабабларини ўрганиб, улар дуч келган муаммоларни ҳал этишда яқиндан ёрдам берган Шўрчи туман прокурори Ф.Холиқов ва прокуратура ходимларига таҳририятимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button