Kasbim-faxrim

АРЧА — ТАБИАТНИНГ КЎРКИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг «Долзарб ўн беш кунлик» тадбирлари доирасида «Арча унсимон қурти»га қарши курашишга қаратилган «Долзарб 15 кунлик» тадбирлари ўз ниҳоясига етди. Бу борада Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди.

Вилоятдаги бир қатор ташкилот ва идоралар, истирохат боғлари, маданий ёдгорликлар, катта йўл бўйлари ҳамда бошқа яшил майдонларда парвариш қилинаётган игна баргли, манзарали дарахтлар ва буталарга катта зарар етказаётган “Арча унсимон қурти” зараркунандасига ҳамда вилоятда фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, зараркунанданинг бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга тарқалишини олдини олиш, уларга қарши кураш ишларини ташкиллаштириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек бу ҳақида кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот олиб бориш мақсадида бир қатор  тадбирлар амалга оширилди.

Маълумки, «Арча унсимон» қуртини ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиш, зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойларга юборилишини қаътиян таъқиқланиши шарт. Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш керак.

Вилоятда мавжуд ташкилот ва идоралар, истирохат боғлари, маданий ёдгорликлар  ва бошқа яшил майдонларда парвариш қилинаётган игна баргли, бошқа манзарали дарахтлар ва буталар экилган майдонларда фитосанитар тозаликни таъминлаш мақсадида давлат инспекторлари томонидан 226 гектар майдонда ва 6240 дона игна баргли дарахтлар ва буталарда мониторинг кузатув ишлари олиб борилди.

Воҳанинг яшил майдонларда парвариш қилинаётган игна баргли, бошқа манзарали дарахтлар ва буталардан марказий карантин лабораторияси ва вилоят мобил лабораториясига шуҳбали ҳолатлар бўйича давлат инспекторлари томонидан 175 та намуналар олинди ва лаборатория хулосаларига асосан қарши кураш тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўтказилган монторинг кузатув натижаларига кўра, вилоятнинг 21,7 гектар майдонда 3016 дона игна баргли дарахтларда “Арча унсимон қурти” тарқалганлиги аниқланиб, уларга қарши агротехник ҳамда кимёвий қарши кураш тадбирлари олиб борилди. Фитосанитария назорати кучайтирилиб, қишлоқ хўжалиги экинларини арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказадиган «Арча унсимон» қуртидан самарали ҳимоя қилиш ва манзарали дарахтларни сақлаб қолиш борасида бошқа ҳудуд соҳа вакиллари тажрибалар алмашилди. Иш жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан «Арча унсимон» қуртларига қарши курашиш учун барча чоралар кўрилиб, тафсиялар бериб борилди. Долзарб 15 кунлик тадбирлари ўз ниҳоясига етган бўлсада, инспекторларимиз  томонидан изланишлар давом эттирилаётир. Иш жараёнида малакали мутахассислар томонидан аҳоли ва масъулларга ҳашаротга қарши кураш тавсиялари бериб борилмоқда.

Х.Чориев,

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Related Articles

Back to top button