Madaniyat

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегиясида коррупция деган иллатнинг олди олинади!

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси” жамиятимиз ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида пухта ўйланган ва илмий асосланган чуқур ислоҳотларни изчил амалга оширишни тақозо этади.

Тараққиёт стратегиясида давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни яратиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятда очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масаласи кўтарилди.

Шунингдек, давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш белгиланди.

Коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Коррупцияга қарши курашишга замонавий ахборот, шу жумладан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.

Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратини олиб боришни қўллаб-қувватлаш.

Коррупцияга қарши курашиш амалиётида тизимли превентив чораларни кучайтириш.

Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш чоралари кўрилиши назарда тутилди.

“Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси”да баён этилган Коррупция мавзусидаги ҳар бир вазифалар бу эзгу ниятни бекаму-кўст рўёбга чиқариш ҳамда суд органларида қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлашдан иборат ҳисобланади.

Улар том маънода “Адолат қўрғони” бўлиши керак. Бу борада халқимизнинг бой ўтмиш маънавиятига қайта-қайта мурожаат қилишимизга тўғри келади. Жумладан, Хожа Аҳмад Яссавий бобомиз бизга мана бундай ўгит берадилар, яъни

            Нафс йўлига кирган киши расво бўлур,

            Йўлидан озиб, тойиб, тўзиб, гумроҳ бўлур

            Нафсим мани йўлдан уруб, хор айлайди,

            Термултуруб, халойиққа зор айлади.

Шунингдек, Абулқосим Замахшарий бобомизнинг ҳам ўгитларида, ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлур деганлар.

               

 

Термиз туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                        К.Туранов

Related Articles

Back to top button