Madaniyat

Меҳр ва мурувват улашиб

Ўзбекистон ногиронлар жамияти томонидан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрь кунига қадар “меҳр-мурувват” ойлигини ўтказиш белгиланган. Шу муносабат билан жойларда ногиронлиги бор шахсларни қўллаб қувватлаш мақсадида хомий ташкилотлар томонидан тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Гулбахор нурли келажак” МЧЖда бир гурух имконияти чекланган шахслар тикувчилик ишлари билан шуғулланиб, жамиятда ўз ўринларини топишган. Мазкур жамият раҳбари Д.Каримова хомий ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдириб, шундай дейди: Бизнинг корхонамизда имконияти чекланган шахслар тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келишади. Уларнинг иш ўрганиши ва иш билан таъминланишига ёрдамлашамиз. Ишчиларимизни ҳаётда ўз ўрниларини топишлари учун хомийларимизнинг кўрсатаётган беғараз ёрдамлари беқиёс. Мана кўриб гувоҳи бўлаётганиздек бугун Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ходимлари келиб, янги йил арафасида ишчиларимизнинг холидан хабар олишди. Бу эса бизнинг кўнглимизни тоғдек кўтарди.”

Жисмоний имконияти чекланган ушбу фуқаролар турли кўринишдаги ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлиб, чексиз миннатдорчилик изҳор қилмоқдалар.

Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.

З.Шоймуродов

Related Articles

Back to top button