Madaniyat

Ҳўп, ислоҳот қилмасак, бозор қоидалари бўйича ўйин қилмасак нима бўлади?

Келинглар, ҳаммамиз яхши кўрадиган рақамлардан бошлаймиз. 2021 йилни Ўзтрансгаз 2,5 трлн сўм, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари 2,1 трлн сўм зарар билан якунлади. Эркин бўлмаган бозор шароитида бу оддий ҳол. Табиийки, бу юк яна бюджетга тушди. Солиқлар ошди, жарималар кўпайди ва бошқа кўринишда барибир ўзимизга қайтди. Нолиб юравердик.

Бошқа томондан электр узатиш тармоқлари, трансформаторларнинг асосий қисмининг қувват ўтказиш қобилияти пастлиги истеъмолчиларга электр энергиясини етарли ҳажмда етказиб бериш имкониятини бермай келмоқда. Чунки электр таъминотидаги узилишларга ва электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари ёмонлашишига олиб келувчи тақсимловчи тармоқлар, трансформаторларнинг юқори даражада эскириши давом этяпти. Ҳам зарардамиз, ҳам тизимимиз эскириб кетган. Анча яхшиладик, бир нималар қилиб, лекин амалдаги субсидиялаш тизими вақтинчалик ечим эди.

Ва юқорида урғулаган энг асосий сабабимни таҳиминий рақамларда ифодаласам. Амалдаги тарифлар асосан даромади нисбатан юқори ва мос равишда кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилишига олиб келмоқда. Уларга яхши тизим эди бу. 200 кВт соат электр энергияси ишлатадиган хонадонга ойига бериладиган субсидия 400 кВт соат электр ишлатадиган хонадонга бериладиган субсидияга нисбатан икки баробар кам, таҳмиримча. Яъни 80 фоиздан ортиқ аҳолига кетадиган субсидия ўзига тўқ ва истеъмоли кўп 20 фоизга кетадиган субсидиядан кам, лекин солиқ ёки бошқача мажбурий тўлов юки бир хил бўлган адолатсиз тизим эди.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button