Kasbim-faxrim

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўтказилган бугунги матбуот анжумани “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2022 йилдаги режалар» мавзусида бўлди.

-2021 йилда “Гулистон”, “Бахштепа”, “Қораариқ” ва “Олийҳиммат” маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янгидан хизмат биноси қуриб фойдаланишга топширилди, — дейди туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гавҳар Шерматова. — Айни вақтда “Дўстлик” ва “Ободон” маҳалла фуқаролар йиғинларида Давлат ижтимоий шерикчилик асосида хизмат биноларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Туманимиздаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинлари прентир ва компютер жамланмалари, 29 та маҳалла фуқаролар йиғинлари янги мебел жиҳозлари билан таъминланди. Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида ўтган йилдагидан кўра кўпроқ меҳнат қиламиз. Зеро, бу йил туманимиздаги барча фуқароларни фаровон ва бахтли яшаши, маҳаллаларимизни эса фаол бўлиши учун астойдил меҳнат қиламиз.

Ўтган 20221 йилнинг бошида 36 155 нафар хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари анкета-сўровномалари орқали хатловдан ўтказилиб, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда ёрдамга муҳтож 1 323 нафар хотин-қизлар 1-босқич “Аёллар дафтари”га киритилди. Дафтардаги 622 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 275 нафар ишга жойлашган хотин-қизларнинг 24 нафарини доимий ва 53 нафарини вақтинчалик жамоат ишларига жалб этиш, 17 нафарини тадбиркорликка жалб этиш, 9 нафарини шахсий томорқаларини ривожлантириш, 1 нафарини жамоат кооперативларига жалб этиш, 169 нафарини ўзини ўзи банд қилиш ҳамда 2 нафарини бўш ва вакант иш ўринларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди. 126 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, жумладан, 69 нафар аёлларга тикувчилик, 29 нафар ҳунармандчилик, 17 нафар қандолатчилик ва 11 нафар хотин-қизларга бошқа йўналишлар бўйича сертификатлар берилди. 122 нафар аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит маблағлари ажратилди.

2021 йилнинг июль ойида 34 087 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари анкета-сўровномалари орқали хатловдан ўтказилиб, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда ёрдамга муҳтож 2 492 нафар хотин-қизлар 2-босқич “Аёллар дафтари”га киритилди. II-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар натижасида, жорий йилнинг 2-ярим йиллиги давомида 2 492 нафар хотин-қизларнинг барчасига тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилди ва уларнинг муаммолари ҳал этиб берилди. 1174 нафар хотин-қизларнинг 58 нафарини доимий ва 41 нафарини вақтинчалик жамоат ишларига жалб этиш, 23 нафарини тадбиркорликка жалб этиш, 252 нафарини шахсий томорқаларини ривожлантириш, 4 нафарини жамоат кооперативларига жалб этиш, 793 нафарига тикув машинаси ва духовка субсидия асосида берилиб ўзини ўзи банд қилинди ҳамда 3 нафарини бўш ва вакант иш ўринларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди. 236 нафар хотин-қизлар тикувчилик, ҳунармандчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишлар бўйча касб-ҳунарга ўқитилди. 97 нафар хотин-қизларга оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилди.

Бўлимимизда ексаларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманимизда “Нуронийлар жамоатчилик” кенгаши 15 нафардан ижтимоий фаол кекса фахрийлардан иборат таркиб тузилиб иш режа ишлаб чиқилди. “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари ташкил этилди. Мазкур гуруҳларга меҳнат фаолиятида ютуқларга эришган, жамиятда ўз ўрнини топган фахрий кексалар таркибидан иборат кенгаш ташкил этилди.  “Ҳар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида 35 та нотинч оилаларга, ичкиликка ружу қўйган 5 нафар фуқарога, профилактик ҳисобда турган 42 нафар, 685 нафар ишсиз ёшларга тумандаги 795 нафар ижтимоий фаол кексалар бириктирилиб, ёшларнинг маънавий муҳитини ўрганиши тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

   “Кексалар хафталиги” Шўрчи туманида ҳам юқори савияда ўтказилди. Жумладан туман хокимлиги, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги билан хамкорликда тумандаги 4 та сектор штабида “Тиббиёт автобуслари” жорий этилиб, маҳаллалардаги кам таьминланган, ногиронлиги бўлган, ўзгалар парваришига мухтож 1190 нафар отахон ва онахонлар туман тиббиёт бирлашмаси бўлимининг мутахассис врачлари томонидан бепул чукурлаштирилган тиббий кў‌рикдан ў‌тказилди. Бундан ташқари, ушбу ҳафталик доирасида тумандаги 1155 нафар нуронийларимиз туман, вилоят ва республика марказларидаги турли қадамжоларга саёхатлари ташкил этилди.

 “Кексалар учун туризм ойлиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича тумандаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинида тадбирлар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилди. “Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан тумандаги барча зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳамда уйида ётиб қолган, ўзгалар парваришига мухтож бўлган 18 нафар кексаларнинг хонадонларида ҳашарлар ўтказилди.

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бўлимимиз томонидан ноябр-декабр ойлари давомида 113 минг 420 дона, шундан маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 105 минг дона кўчат экилди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ҳам бўлимимиз томонидан тизимли ва самарали ишларни амалга оширамиз. Бу борада эса чора-тадбирлар белгиланиб, иш режа тузиб олганмиз.

Матбуот анжумани давомида иштирокчиларнинг саволлларига батафсил жавоб берилди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button